Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган парад бошланди. Тадбирдан тўғридан-тўғри трансляция «Россия 24» телеканали томонидан эфирга узатилмоқда.

Парадга Россия Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони Олег Салюков қўмондонлик қилмоқда. Парадни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу қабул қиляпти.

Фото: Ntv.ru
Фото: Ntv.ru
Фото: «Газета.Ru» /Артем Сизов

Майдонда Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевдан ташқари, Сербия президенти Александр Вучич ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҳам бор.

Фото: Ntv.ru

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳарбий парадда 13 мингдан ортиқ ҳарбий хизмат қатнашмоқда, 159та замонавий қурол ва ҳарбий техника, шунингдек, 75та самолёт ва вертолётлар жалб этилган.