АҚШ Ҳиндистонни гуруч ва буғдойга бозор нархларини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги маълумотларни сохталаштиришда айблаб, унинг устидан Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) арз қилди. Бу ҳақда АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида айтилган.

Вазирликда таъкидланишича, бундай хатти-ҳаракатлар ЖСТ қоидаларининг бузилиши ҳисобланади.

“АҚШнинг ҳисоб-китобларига асосан, Ҳиндистон ўзининг буғдой ва гуручга бозор нархларини қўллаб-қувватлашини анча кам кўрсатгани келиб чиқмоқда. АҚШ ўзининг савдо ҳамкорлари ЖСТга қўшилишлари вақтида зиммаларига олишган талабларга риоя қилишларини кутиб қолади”, деб айтилган хабарда.