UCHTEPA OUTLET CENTRE савдо мажмуаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстил маҳсулотларини фабрикадан тўғридан-тўғри мижозларга етказиб беради. Натижада, мижозлар сифатли маҳсулотларни улгуржи нархларда чакана сотиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Мажмуада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстил маҳсулотлари, шунингдек Туркиядан келтирилган маҳсулотлар билан савдо қилувчи дўконлар бор.




У ерда сиз болалар учун қулай бўлган сифатли кийим-кечакларни арзон нархларда харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, аёллар учун устки ва ички кийим-кечаклар, эркаклар диди учун мос бўлган устки ва ички текстил маҳсулотлари, турли хилдаги косметика, маиший кимё воситалари, хўжалик моллари ҳам дўкон расталаридан жой олган. Фабрикадан тўғридан-тўғри етказиб берилиши туфайли, уларнинг нархлари жуда арзон.























