11:19 / 10.05.2018
8281

Ўзбекистонликларнинг неча фоизи Молия вазирлиги хизматларидан қониқмоқда? 

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 23 апрелидан 1 май кунига қадар ижтимоий тармоқларда Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича сўров ўтказилди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги ахборот хизмати.

Сўров Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг facebook.com ижтимоий тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий саҳифасида, ҳамда Телеграм мессенджерининг каналида жойлаштирилди.

Ушбу сўровда жами 2346 респондент қатнашди. Қабул қилинган жавоблар натижасида:

Респондентларнинг 73,7 фоизи бюджет ташкилотлари учун харидларнинг энг юқори баҳосини белгилаб қўйиш йўли билан озиқ-овқат нархларини тартибга солиш амалиётига ижобий баҳо беришди;

54,5 фоиз респондентлар 2018 йилда бюджет ташкилотларининг олинган товар (иш, хизматлар) учун етказиб берувчиларга ўз вақтида тўловларнинг амалга оширилиши ва бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши юзасидан ижобий силжишлар кузатилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Сўров қатнашчиларининг 64 фоизи мутахассисларнинг кўрсатаётган хизматлар қисман қониқтиришини таъкидладилар.

 

Top