Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўров: 59 фоиз украиналиклар - Россия билан муроса тарафдори
Украиналикларнинг деярли 60 фоизи урушни тугатиш учун Россия билан урушни тўхтатиш ва муросага келиш тарафдори, аммо хавфсизлик кафолатлари шарти билан.
Украиналикларнинг ярмидан кўпи (59 фоиз) Россия ўз мамлакатига қарши бошлаган урушни тугатиш учун ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Россия раҳбарияти билан муроса топиш тарафдори. 31 август, якшанба куни эълон қилинган «Рейтинг» (Rating Group) Украина социологик гуруҳи сўрови натижалари шундан далолат бермоқда.
Шу билан бирга, респондентларнинг 20 фоизи 2014 йилда Россия томонидан эгаллаб олинган Донбасс ва қўшиб олинган Қрим Украинага қайтарилгунига қадар ҳарбий ҳаракатлар давом этишини қўллаб-қувватлашини билдирди. Яна 13 фоизи 2022 йил 23 феврал ҳолатига кўра демаркация чизиғи ёки чегара ўрнатиш тарафдори бўлган.
Респондентларнинг 82 фоизи музокараларни Россия билан урушни тугатишнинг реал усули деб ҳисоблайди, улардан 62 фоизи учинчи давлатлар иштирокида муроса топишни қўллаб-қувватлайди, 20 фоизи эса Киев ва Москва ўртасида тўғридан тўғри музокаралар олиб боришни талаб қилади.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026