Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов ва Отабек Муродов АҚШ элчиси билан президентнинг бўлажак ташрифини муҳокама қилишди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спратлен билан учрашуви ўтказди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатган.
Элчига Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги остида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этиш керакки, ушбу икки томонлама учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-17 май кунларида АҚШга амалга оширилиши режалаштирилаётган расмий ташрифи арафасида ташкиллаштирилди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Памела Спратленни қабул қилган.
ТИВ матбуот хизматида хабар берилишича, учрашувда олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ учрашуви кун тартибидаги масалалар ва Ўзбекистон расмий делегациясининг АҚШга ташрифи дастурининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
12:12 / 03.06.2025