Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқлар Дўстлиги майдони тез фурсатда кўнгилочар масканга айланди – Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Бугун том маънода ўз қиёфасини ўзгартирган Халқлар Дўстлиги майдони ўзгача бир шукуҳ, кайфият улашмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шомаҳмудовлар оиласи жамланган мажмуа ҳайкали атрофини ўраб олган ҳамшаҳарларимиз онларни ва дақиқаларни суратларда акс эттириб тарих зарварақларига муҳрлашмоқда.
Майдонга оилавий ташриф буюрганларнинг фарзандлари учун яшил майдонча ҳам бунёд этилди.

“Биласизми, бу ўзгаришларни сўз билан таърифлаб бера олмайман, сабаби эса оддий. Олдинлари фарзандларимни шу масканга олиб келар эдим ва маданий ҳордиқ олар эдик. Бугун набираларимни олиб келдим ва яна олдингидек бу масканда ўзгача шукуҳ кезаётганидан хурсандмиз. Бу масканда фақатгина байрамларда санъат саройида бўлиб ўтадиган концертларда одамлар тўпланарди. Ҳозир эса кечки пайтда маданий ҳордиқ чиқаргани чекка-чекка ҳудудларимиздан ҳам меҳмонлар ташриф буюришмоқда”, - дейди Севара Салоҳиддинова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомаҳмудовлар ёдгорлиги дастлабки ўрнида қайта очилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026