Яқинлашиб келаётган фестиваль ҳақида батафсил маълумот :

PizzaFest! Ўзбекистондаги пицца саноати соҳасининг энг фаол ва ишбилармонларини бирлаштирган биринчи кенг миқёсли тадбирдир. Фестиваль 12 Май куни эрталаб соат 10.00 дан кечқурун 22.00 гача, «Анҳор Локомотив» боғида бўлиб ўтади. Фестиваль ташкилотчиси “Чопар” компанияси.

Фото: PizzaFest! 

Биз фестивалнинг лойиҳа менежери Ширин Ахунджанова билан суҳбатлашдик ва бундай тадбирни ички бозорга қандай таъсир қилишини билиб олдик.

Нима учун бу фестивалга муҳтожмиз?

Фестиваль мақсади - пицца ва пицца ишлаб чиқарувчиларнинг маданияти кенгайтириш ва саноатни ривожлантириш учун бирлаштириш. Шубҳасиз, Ўзбекистонда пицца жуда машҳур эмас ва кенг тарқалмаган. Кўпгина одамлар орасида бу маҳсулот қиммат ва “хорижий” деган фикр бор. Аслида, пицца - бу бир киши учун эмас, бутун бир жамоа тўйиши мумкин  арзон маҳсулот. Биз бир жойда шаҳримизнинг турли пиццачиларини тўплашни истаймиз, мақсадимиз саноатни биргаликда ривожлантириш ва рағбатлантириш.

Нима учун биз бирлашамиз?

Ресторан бизнесида ҳар бир корхона, бошқа корхонани рақобатчи сифатида кўради. Биз ушбу бизнесни биргаликда ривожлантириш учун ушбу саноатнинг, барча ишбилармонларини бирлаштиришни истаймиз. Айниқса, Dodo pizza, Pope Jones каби машҳур брендлар Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўраётган бир пайтда бу каби тадбирлар жуда муҳимдир. Мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларни юксак даражада баҳолаймиз ва хорижий компанияларни бозоримизга кириб келиши, кичик компаниялар учун ҳақиқий таҳдид эканини ҳам тушунамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бугунги кунда, пицца ички бозоримизнинг бор йўғи 5 фоизини ташкил этади, холос, шу боис барчамизда ўсиш учун жуда катта имкониятларимиз бор.

Фото: PizzaFest! 

“Чопар” - пицца саноати вакиллари фестиваль ташкилотчилигига қарамай, қолган иштирокчиларга ҳукмронлик қилмаймиз ва «устунликни тортиб олмаймиз». Ҳамкорликда фестиваль ташкил этиш ташаббусимизни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг шаҳар кенгаши  қўллаб-қувватлаганини ва давлатимиз  томонидан мазкур тадбирни ташкил этишга кенг имкониятлар яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.