Жаҳон | 12:19 / 11.05.2018
6061
1 дақиқада ўқилади

Невададаги суд 12 йил ичида биринчи марта маҳкумни қатл этишга рухсат берди

Фото: David Becker / ZUMAPRESS.com

АҚШнинг Невада штатидаги суд 12 йил ичида биринчи марта ўлим жазосини ижрога келтиришга рухсат берди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, 2007 йилда Скотт Доузер Феникс ва Лас-Вегасда содир этилган қотиллик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. Унинг ўзи ҳукм имкон қадар тезроқ ижрога келтирилишини исташи ҳақида айтиб ўтганди. 2017 йилда Лас-Вегас суди ҳукм ижросини блоклаб қўйди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўлимга олиб келувчи инъекция учун қўлланилиши мумкин бўлган препаратлар комбинацияси аввал ҳеч қачон ишлатилмагани, ҳамда у нотўғри тарзда таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтиб ўтишганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид