Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ҳокимлиги Кумушконда, “Ўзавтосаноат” Заркентда, “Ўзбекнефтгаз” Санганакда дам олиш уйлари қуради
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Паркент туманида санаторий ва дам олиш уйлари барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Тошкент вилояти ҳокимлиги Паркент тумани, Кумушкон МФЙ, Кумушкон қишлоғи ҳудудидаги захира ер майдонида, “Ўзавтосаноат” АЖ Паркент тумани, Заркент маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ИИББга давлат мулки сифатида фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган дам олиш оромгоҳининг бўш ер майдонида, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Паркент тумани, “Оқсоқотасой” сойининг юқори қисмидаги захира ер майдонида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Паркент тумани, Бошқизилсой қишлоғи, “Бошқизилсой” сойининг ўнг қирғоғидаги болалар оромгоҳининг бўш ер майдонида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Паркент тумани, Санганак маҳалласи, “Рисқия она” фермер хўжалигидан туман ҳокимлиги тасарруфига қайтарилган захира ер майдонида санаторий ва дам олиш уйлари барпо этади.
Тошкент вилояти Паркент туманида санаторий ва дам олиш уйлари барпо этиш учун бириктирилган лойиҳа ташаббускорлари рўйхати

Мавзуга оид
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
09:24 / 02.04.2026
Паркент бозори ёнидаги йўлда таъмирлаш ишлари тугалланмоқда
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026