Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Анҳор-Локомотив» паркидаги аттракционда бир бола ҳушидан кетиб вафот этди
12 май куни Тошкент шаҳридаги «Анҳор-Локомотив» паркида «Небоскреб» аттракциони тўхтагач, унга чиққан болалардан бири ҳушсиз ҳолатда топилди. 11 ёшли ушбу бола аттракцион ҳаракати вақтида ҳушини йўқотганди. «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса соат 21:35да рўй берган.
Бир ярим дақиқа ўтиб, парк тиббий хизмати фельдшери болага биринчи тиббий ёрдамни кўрсата бошлайди, шунингдек, воқеа жойига «тез тиббий ёрдам» машинаси чақирилади. Болакай дастлаб парк ҳудудидаги тиббий хизмат бўлимига ётқизилади. Соат 22:00да у парк тиббий хизмати фельдшери ҳамроҳлигида шаҳардаги энг яқин шифохонага олиб кетилади, у ерда боланинг ўлими қайд этилган.
Парк маъмурияти боланинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. 13 ва 14 май кунлари парк ҳудудидаги барча кўнгилочар томошалар бекор қилинган.
Мавзуга оид
20:29 / 11.07.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида олти ойда 140 нафарга яқин инсон вафот этди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
18:11 / 28.06.2026
Бойсундаги дор йўли аттракционида носозлик рўй берди
20:23 / 15.06.2026