Ўзбекистон | 16:01 / 14.05.2018
17323
2 дақиқада ўқилади

Баъзи адвокатлар қонунларни яхши билади, бошқалар судьяларни (видео)

Иллюстратив фото

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон президенти «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, адвокат 2018 йил 1 июлдан бошлаб низоларни судга қадар ҳал қилиш, тарафларнинг ярашуви, шунингдек, ҳакамлик судьяси бўлиш (бунда адвокат томонлардан бирининг вакили бўлиши истисно саналади) ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, адвокатура фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга адвокатлик тузилмасида мажбурий амалиёт муддати олти ойдан уч ойгача қисқартирилди. Бунда давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари, шунингдек судья, терговчи ёки прокурор сифатида камида уч йил ишлаган шахслар мажбурий амалиётдан озод қилинади.

Умуман олганда, жуда кўплаб янги нарсалар бор.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ижодий гуруҳи ушбу мавзу бўйича махсус репортаж тайёрлади.

Видео мультимедиа марказининг Facebook’даги расмий саҳифасида жойлаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид