Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда чет эллик кикбоксчилар оммавий заҳарланди
Фото: РИА Новости /Табылды Кадырбеков
Қирғизистонга кикбоксинг бўйича Осиё чемпионатида қатнашиш учун келган хорижий спортчилар оммавий равишда заҳарланди. Бунга, дастлабки маълумотларга кўра, сальмонеллали запеканка (тоблама, тоблаб қизартириб пиширилган овқат) сабаб бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган сешанба куни Иссиқкўл қирғоғидаги “Аврора” санаторий-меҳмонхона мажмуасининг 18 ходими ва меҳмонлари, жумладан, Эрон, Ироқ ҳамда БААдан бўлган ва халқаро мусобақада иштирок этиш учун келган етти спортчи овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берганди. Кейинчалик заҳарланганлар сони 24 кишига етди. Барча жабрланганлар қониқарли аҳволда, уларнинг кўпчилигига жавоб берилган.
"Ушбу заҳарланиш сабабларини аниқлаш учун саккиз нафар бемор ва овқат тайёрлаш блокининг 13 ишчисидан лаборатор тадқиқотлар учун таҳлил намуналари олинди. Тахминларга кўра, заҳарланишга запеканка сабаб бўлган. Лаборатор тадқиқотларининг дастлабки натижаларига қараганда, сальмонелла топилди", - дея айтиб ўтган мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Мавзуга оид
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026