Ўзбекистон | 01:00 / 14.05.2018
33963
1 дақиқада ўқилади

Нима учун айирбошлаш шохобчаларида тешилган, муҳр ёки тамға қўйилган купюралар қабул қилинмайди? 

Ўзбекистонга хорижий давлатлардан келган сайёҳлар нима учун айирбошлаш шохобчаларида тешилган, муҳр ёки тамға қўйилган купюралар қабул қилинмаслигини тушуна олмаяптилар. Улар аксарият ҳолларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига умумий суммадан 5 фоиздан 20 фоизгача комиссия билан айирбошлашга жўнатилмоқдалар. 

Ўзбекистон банк тизими Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Малайзия, Индонезия каби давлатларда тамға ва муҳрлар купюраларнинг ҳақиқийлиги аломати ҳисобланишини англашлари лозим. “Бу давлатлардан деярли барча сайёҳлар бундай ноқулайликларга учрамоқдалар”, деб ёзган арзнома ташаббусчиси Равшан Намозов.

Арзнома муаллифининг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарни айирбошлаш учун уларни эски-янгисига ажратмасдан қабул қилиш жараёнини тартибга солувчи қарор қабул қилиши лозим. 

Намозовнинг айтишича, бундай хорижий валютани миллий валютага айирбошлашда ҳеч қандай ҳақ олинмаслиги керак.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид