Олти ҳудудда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди
Тошкент шаҳри, Навоий, Қашқадарё, Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ж.Р. фуқаро Б.Р.га жами 15 000 АҚШ долларини 193,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Кармана туманида фуқаролар Ж.Б. ва Д.С. 4385 АҚШ долларини 57 млн сўмга сотган вақтида, Қарши туманида фуқаро А.С. 3800 АҚШ долларини 49,6 млн сўмга сотган вақтида, Мингбулоқ туманида фуқаро О.А. 3500 АҚШ долларини 45,4 млн сўмга сотган вақтида, Бухоро туманида фуқаро Ҳ.Й. 3100 АҚШ долларини 39,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, ҳамда Янгийўл шаҳрида фуқаро Ш.Г. 3000 АҚШ долларини 39 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

08:46 / 27.02.2025
Икки ҳудудда валюта савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

15:00 / 15.02.2025
Валютага сотиб олинадиган активларни баҳолаш тартибига ўзгартириш киритилди

11:01 / 08.01.2025