"Шахтёр" Украина Премьер Лигаси чемпионлар плей-оффининг 9-турида ўз майдонида "Верес"ни мағлуб этди. "Металлист" стадионида кечган учрашув 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиндаги ягона голни 5-дақиқада Марлос пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда киритди. 

Шу тариқа "Шахтёр" мавсум тугашига 1 тур қолганида ғолибликни қўлга киритди. Шуни таъкидлаш керакки, "Шахтёр" ушбу совринни 11-маротаба қўлга киритмоқда. 

Шахтёр – Верес 1:0
Гол: Марлос 5’