18:22 / 15.05.2018
5068

Грузия – Ўзбекистон биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди 

Тбилисида Грузия-Ўзбекистон биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Новости-Грузия» нашри хабар берди.

Бизнес-форумда Ўзбекистоннинг 12та йирик компанияси ва Грузиянинг 70та компанияси вакиллари иштирок этишди. Грузия-Ўзбекистон биринчи бизнес-форумининг ташкилотчилари Грузия Савдо-саноат палатаси ва Грузия-Ўзбекистон бизнес уюшмаси бўлди.

Фото: Грузия Савдо-саноат палатаси

«Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладик. Бу икки мамлакатнинг хусусий секторлари ўртасида бизнес алоқаларни ўрнатиш ва чуқурлаштиришнинг дастлабки қадами ҳамда бугунги форум ўзбек томонининг манфаатдорлигини кўрсатиб турибди, чунки 12та йирик компания вакиллари келишган», - дея маълум қилди Грузия Савдо-саноат палатаси президенти Нино Чиковани. 

Фото: Грузия Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон ишбилармонлари делегацияси таркибидан миллий авиа ва темирйўл компаниясининг вакиллари ҳам бор эди. Форумда автомобилсозлик, енгил саноат, фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

Фото: Грузия Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шамил Бурнашевнинг таъкидлашича, туризм соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта қизиқиш бор. Ўзбекистонда кўплаб одамлар Грузиянинг сайёҳлик жойларига ташриф буюришни хоҳлайди, шу сабабдан Грузияда Ўзбекистон ва Ўзбекистонда Грузия сайёҳлик салоҳияти бўйича реклама кампаниясини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Фото: Грузия Савдо-саноат палатаси
Фото: Грузия Савдо-саноат палатаси
Фото: Грузия Савдо-саноат палатаси

 

Top