Молдова ЕОИИда кузатувчи мақомини олди
Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг саммитида Арманистон, Беларусь, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари Молдовага ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини беришга қарор қилдилар. Бу ҳақда РБК хабар тарқатди.
Мамлакат президенти Игорь Додон ушбу мақомни олиш ниятида экани ҳақида бир неча марта баёнот билан чиққанди. Молдова кузатувчига айланган биринчи мамлакат бўлди. Бу мақом мамлакат президенти ва бошқа мансабдор шахсларига Евроосиё иқтисодий кенгаши тадбирларида қатнашиш ҳуқуқини беради, дея аниқлик киритди журналистларга Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегияси аъзоси Татьяна Валовая.
«Мунозаралар, баҳслар билан биз умумий ечимларга келдик», - дея айтиб ўтди Россия президенти Владимир Путин.
«Молдовадан кузатувчи сифатида бизнинг бирлашма ишида фаол иштирок этишини кутиб қоламиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Россия президенти.
Мавзуга оид
09:20 / 04.10.2024
Молдова РФни ЕИ бўйича референдум иштирокчиларига пора берганликда айблади
12:58 / 28.09.2024
Молдовада еттита кремлпараст сайт блокланди
21:30 / 19.09.2024
Молдова Бош штабининг собиқ бошлиғи давлатга хиёнатда айбланмоқда
13:27 / 14.09.2024