17:54 / 15.05.2018
20465

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ёшлар таркиби билан ўйнайди

Фото: The-uff.com

19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

ЖЧ-2018 иштирокчиси бўлган Эронга қарши ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан, футболчиларимиз учун тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши аниқ.

Бу баҳсга легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши томонидан танлаб олинган футболчилар қуйидагилар:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – «Насаф»
Эргашев Ботирали – «Навбахор»
Давронов Раҳимжон – «Машъал»

Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – «Бунёдкор»
Қобилов Исломжон – «Бунёдкор»
Комилов Акрамжон – «Бунёдкор»
Турсунов Достон – «Нефтчи»
Алижонов Ҳожиакбар – «Пахтакор»
Отахонов Аббосжон – «Металлург»
Нарзуллаев Дониёр – «Насаф»

Яримҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – «Насаф»
Ғаниев Азизжон – «Насаф»
Сидиқов Жавоҳир – «Қўқон 1912»
Турғунбоев Азизбек – «Навбаҳор»
Яхшибоев Жасур – «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин – «Пахтакор»
Кенжабоев Ислом – «Насаф»
Ғиёсов Хуршид – «Бунёдкор»
Собирхўжаев Сардор – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – «Металлург»
Сидоров Андрей – «Қизилқум»

Top