Назарбоев: барча умидимиз ёшлардан
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Ғарбий Қозоғистон вилоятига амалга оширган амалий ташрифи чоғида Ёшлар ва мактаб ўқувчилари саройига ташриф буюрди. Бу ерда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги рақамлаштириш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.
Оқўрда матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари вилоят ёшлари билан учрашган. Улар президентга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш жараёни ҳақида сўзлаб беришди.
Назарбоев тез суръатлар билан ривожланаётган рақамли ва ахборот технологиялари шароитида рақобатдош ёшларни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.
«Мактаблар ва университетлар илм-фан билан шуғулланишга йўналтирилган. Замонавий шароитда инсон бутун ҳаёти давомида ўрганиб бориши керак. 5-6 йилдан сўнг ҳозирги кўплаб касблар йўқ бўлиб кетади, бунинг ўрнига янгилари пайдо бўлади. Барча умидимиз ёшлардан, улар тез ривожланаётган дунёдан қандай қилиб ортда қолмаслигимиз кераклиги ҳақида доимий равишда ўйлаши керак», - деди Н.Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев фаол ва истеъдодли етакчи эканини айтиб, унинг ўз атрофида самарали, ёш ва кучли мутахассислар йиға олиш қобилиятини таъкидлаб ўтганди.
Мавзуга оид
20:43
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
20:57 / 08.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024