АҚШ президенти Дональд Трамп муқаддас Рамазон ойи бошланиши билан барча мусулмонларни табриклади.

“Рамазон бизга мусулмонлар Американинг диний ландшафтига қўшаётган бойлик ҳақида эслатади. Конституциямиз мусулмонлар Рамазонга ўз виждонлари амрига мувофиқ ва ҳукумат томонидан бирор тазйиқларсиз амал қила олишларини кафолатлайди”, деб айтган Трамп ўз табрик нутқида.

“Шу билан бирга шунча одам ҳамжиҳатликда Рамазонни нишонламоқда, Меланья ва мен уларнинг муқаддас ойдаги орзу-умидларига қўшиламиз. Рамазон муборак”, деб қўшимча қилган  Трамп.