Иқтисодиёт | 16:15 / 16.05.2018
9516
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэнерго» ва General Electric ўртасида келишув имзоланди

Фото: Getty Images

General Electric (GE) ва «Ўзбекэнерго» энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

GE ва «Ўзбекэнерго» Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи доирасида келишув имзолади.

Хусусан, томонлар Тошкент ИЭСда янги буғ-газ блокини қуриш имкониятини кўриб чиқадилар. Янги блокнинг қуввати 660 мегаваттдан ортиқ бўлади. Блок 660 МВт.га қурилади.

Шунингдек, компаниялар ишчи гуруҳ тузадилар. Гуруҳ Ўзбекистонда янги кўмир энергоблоклари учун буғ-кучли генерацияда юқори самарали технологияларни қўллаш истиқболларини таҳлил қилади.

Компания вакилларининг таъкидлашича, GE технологиясидан фойдаланиш кўмирни самаралироқ ёқиш, шунингдек, чиқариб ташлаш бўйича халқаро нормаларга амал қилиш ҳисобидан энергия блокларининг операцион кўрсаткичларини ошириши мумкин.

«Биз «Ўзбекэнерго» билан мамлакат энергетика иншоотларининг қувватларини ошириш ва экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликни ривожлантиришдан мамнунмиз, - дейди GE’нинг Марказий Осиё, Россия ва МДҲ бўйича бош директори Бела Ференци. - GE илғор технологияларини қўллаш Ўзбекистон аҳолиси ва саноат корхоналарини юқори сифатли ҳамда ишончли энергия билан таъминлашга ёрдам беради». 

Мавзуга оид