Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 нафар фуқаро прокуратура органлари протестларига асосан айбсиз, деб топилди ва оқланди – Бош прокуратура
2017 йилнинг 12 ойида ва 2018 йилнинг 4 ойида жами 379 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация асослари билан тугатилган ва айбсиз фуқаролар оқланган (2007-2016 йилларда 22 нафар шахс оқланган). Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шундан, 15 нафар фуқаро прокуратура органларининг протестларига асосан айбсиз деб топилиб, оқланган.
Жумладан, Яшнобод туман судининг 2016 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси юкларни божхона кўригидан ўтказиш гуруҳи инспектори Х.Юлдашев ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “г” банди (бож ставкаларига таъсир қиладиган товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини нотўғри киритиш) билан айбдор деб топилган.
Бош прокуратура томонидан ушбу жиноят иши ўрганилиб, товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини киритиш Х.Юлдашевнинг ваколат доирасига кирмаслиги сабабли жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиш ҳақида келтирилган протести асосида Олий суд томонидан Х.Юлдашев айбсиз деб топилиб, оқланган.
Мавзуга оид
19:27 / 07.09.2023
Сўнгги 7 йилда қарийб 5,3 минг киши оқланди. Бу камми ёки кўп?
08:03 / 25.08.2023
Олий суд қатағон қурбонларининг яна бир гуруҳини оқлади
10:19 / 07.01.2022
Олий суд қатағон қурбонларидан яна 120 нафарини оқлади
16:23 / 30.10.2021