Жамият | 12:08 / 18.05.2018
8968
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги оғир хасталикка чалинган захирадаги ҳарбийга ёрдам кўрсатди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Меҳр-мурувват, оқибат халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тушунчалардир. Азалдан эҳтиёжманд, дардманд инсонларга ёрдам бериш бизда эзгу анъанага айланган.

Қуролли Кучлар тизимида хизмат қилган, айни пайтда соғлиғи туфайли истеъфога чиққан сержант Азизжон Аҳмедовга шу кунларда давлатимиз ва халқимиз томонидан эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда, унинг ўзи ҳам бу эътибордан мамнун.

Фарғона вилоятининг «Ўзбекистон» тумани, Яйпан қишлоғида туғилган Азизжон болалигидан юрт ҳимоячиси бўлишга орзуманд бўлди. Ватан олдидаги хизматларини адо этишга интилиб, эгнига ҳарбий либос кийди. Бироқ, саломатлиги панд бериб, Азизжон барвақт истеъфога чиқади.

Маълумки, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ, сержантлар тоифасида ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда нафақага чиққан фуқароларга ҳарбий тиббиёт муассасасида даволаниш кўзда тутилмаган. Бироқ Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг инсонпарварлик ёрдами туфайли Азизжонга истисно тарзида шундай имконият яратилди. Шу кунларда у Марказий ҳарбий клиник госпиталининг ошқозон-ичак бўлимида даволаниб, оёққа турди.

\

Бундан олдинроқ «Kun.uz» сайтида жигар циррозига чалинган Азизжон Аҳмедовнинг тарихи ҳикоя қилинган «Нафақадаги ҳарбий хизматни ўтади, соғлиғини йўқотди, аммо даволанишга ожиз» сарлавҳали материал берилган ва саховатпеша ватандошлардан ушбу собиқ ҳарбийга ёрдам бериш сўралганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид