Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Қозоғистонда қашшоқлик 13 баробарга камайганини маълум қилди
Фото: akorda.kz
Қозоғистонда қашшоқлик 13 баробарга камайди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона иқтисодий форуми: Global Challenges Summit 2018’да маълум қилди, деб хабар бермоқда «Казинформ».
«Қозоғистон фаол ижтимоий сиёсатни олиб бормоқда: мамлакатда қашшоқлик 13 баробарга қисқарди - 40 фоиздан 3 фоизгача, ишсизлик даражаси 5 фоиздан пастга тушди», - деди Нурсултон Назарбоев.
Шунингдек, давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, жорий йилда мамлакат Янги бешта ижтимоий ташаббусни ҳаётга татбиқ этишни бошлайди. «Улар арзон уй-жой билан таъминлаш, сифатли олий таълим, атроф-муҳитни яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, адолатли солиққа тортиш, барқарор ривожланишга кўмаклашиш ва фуқароларимизнинг фаровонлигини оширишга қаратилган», - деди Нурсултон Назарбоев.
Мавзуга оид
15:51 / 05.03.2026
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
14:59 / 31.01.2026
Ҳудудий тенгсизлик ташвишли даражага етди. Сабаблар нима?
14:18 / 02.01.2026
2025 йил якунлари: 302 минг оила камбағалликдан чиқди
20:04 / 29.12.2025