Ўзбекистонлик талабаларга Қозоғистон ОТМда қандай имтиёзлар бор?
Самарқанд шаҳрида Қозоғистон таълими кунлари бошланди. Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон Республикасидаги 15та олий таълим даргоҳидан вакиллар қатнашди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан Қозоғистонга бориб, олий даргоҳларда таълим оладиганлар учун яхшигина имтиёзлар мавжуд.
Масалан, Ўзбекистонда яшовчи, шу юртнинг фуқароси бўлган қозоқ миллатига мансуб йигит-қизлар Қозоғистонда 100 фоиз грант асосида ўқийдилар. Бошқа миллат вакиллари эса 50 фоиз имтиёзга эга.
Умуман, ушбу йилда қўшни мамлакатдаги олий таълим даргоҳларида ўзбекистонлик 10 минг нафар ўқишни хоҳловчилар ана шундай имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга оид
20:57 / 08.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024