Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи билан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун 9.04.2018 йилда қабул қилинган. 
 
Давлат харидида товарларни, ишларни ёки хизматларни давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш назарда тутилади. Ушбу соҳадаги ваколатли орган Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан кейин – ЛБМА) ҳисобланади.   
 
Низомда махсус ташкил этилаётган Комиссия томонидан давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан ЛБМА билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Комиссия ишчи органи вазифаларини махсус ахборот портали оператори (бундан кейин – оператор) амалга оширади. 
 
Маълумот учун: махсус ахборот портали – операторнинг шу жумладан электрон давлат харидлари ўтказилишини, шунингдек давлат харидлари якунлари тўғрисидаги эълонлар ва ахборот жойлаштирилишини таъминловчи веб-сайти ҳамда махсус электрон платформаси.  

Ҳар бир давлат хариди иштирокчиси, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар давлат буюртмачиси, ЛБМА, харид комиссияси ва унинг аъзолари, операторнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан Комиссияга шикоят қилиши мумкин.
 
Давлат харидлари доирасидаги шартномавий мажбуриятларни бажариш бўйича низолар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди. Шартнома тузилгандан кейин бериладиган шикоятлар бўйича унинг давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги текширилади. Бу ҳолда Комиссия шартнома ижро этилишини 7 иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиб туради.
 
Қандай қонунбузарликлар устидан шикоят қилиш мумкин
 
Аризачи шикоятни Комиссияга ёзма шаклда ёки шахсий кабинет орқали электрон шаклда юборади. Шикоятга унда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар илова қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда шикоят берилиши мумкин:

• давлат хариди субъектларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан;