Украина президенти Пётр Порошенко Европа куни муносабати билан баёнот берди. У мамлакатда ЕИ давлатлари билан яқинлашишга уриниш бўйича саъй-ҳаракатлар ифодаси саналиб, нишонланади.
«Европа – бу энди фақатгина географик тоифа эмас. Бу, биринчи навбатда, мустақиллик, демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига ҳурматнинг умумий қадриятлари», - дея ёзган у Twitter’да.
Украина етакчисининг ишонч билдиришича, мамлакат «Европа катта оиласининг аъзосига албатта айланади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Қрим кўприги ҳақида баёнот берганди.

















