2018 йил 14 май куни “Қорадори-2018” тадбири давомида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи (аёл) Г.А. уйи олдида 518,32 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 5 млн сўмга сотаётганида ушланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, унинг уйи омборхонасидан 4 кг 970,68 гр “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган ҳамда томорқасида “наша” ва “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 25 килограмм “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилганди.

















