Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7 кунлик чақалоғини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Иллюстратив фото/caravan.kz
Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва Бош прокуратура томонидан 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт ҳудудида аёл киши ўзининг шу йил 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушди. Мазкур маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Ушбу тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Х.Ж. қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан («одам савдоси») жиноят иши қўзғатилди. Она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автосалонлардан бирининг директори қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026