Ўзбекистон | 15:37 / 19.05.2018
16561
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек ва қирғиз чегарачилари чегарада низоли вазиятларга йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриб чиқдилар

15 майда Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасида жойлашган Айдаркен (Қирғизистон) ва Қўқон, Қувасой (Ўзбекистон) йўналишларида жойлашган чегара постлари раҳбарлари учун қўшма машғулот ўтказилди, деб хабар бермоқда Akipress.

Фото: Akipress

Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, қўшма машғулот давомида икки давлат чегарачилари давлат чегарасида низоларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни ўрганиб чиқдилар, вазият кескинлашган ҳолатларда ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини оширдилар, шунингдек, зиддиятли вазиятларни қурол ишлатмасдан ҳал қилиш имкониятларини ўргандилар.

Чегара бригадалари қўшма чегара участкасининг мураккаб участкаларига чиқиб, у ерда назарий билимларни амалиётда қўллашди. Икки давлат чегарачилари чегара заставалари бошлиқларини ўзаро ҳамкорлик масалаларини яхшилаш учун ҳар бир томондан келиб тушган таклифларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, 2018 йил 16 май куни Қирғизистон Давлат чегара хизматининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича бошқармаси участкаларида, Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси участкасида чегаранинг қўшма патрули ўтказилди.

Фото: Akipress

Икки томон чегара нарядлари давлат чегараси бўйлаб бир-бирига параллель равишда йўл олишди ҳамда чегарадаги вазиятни баҳолашди. Сўнгра чегара вакилларининг учрашуви давомида томонлар чегарадаги вазиятни таҳлил қилиб, муаммоли масалалар юзасидан биргаликда қарор қабул қилишди.

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар - Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси чегара идоралари раҳбарларининг 2018 йил апрель ойи охирида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларнинг амалга оширилишидир.

Фото: Akipress

Эслатиб ўтамиз, Жалолободда Ўзбекистон-Қирғизистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид