Ўзбекистон | 15:40 / 20.05.2018
15291
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 50та кўп қаватли уй қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Султон Жўра маҳалласида қурилган уй-жойларни бориб кўрди.

«Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар асосида ушбу маҳаллада бешта, Мустақиллик маҳалласида иккита 7 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда 14та шундай турар жой барпо этилаётган эди. Президентимиз Андижонда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, жорий йилда қўшимча яна бешта 7 қаватли уй қуриш бўйича топшириқ берди. 

Шу тариқа, бу йил Андижон шаҳрида 19та, яқин йилларда жами 50 та кўп қаватли уй бунёд этилади», дейилган президент матбуот хизмати хабарида

Шу ерда Андижон вилоятида амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, коммунал тармоқларни яхшилаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилган.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш учун 200 миллиард сўм маблағ ажратишга кўрсатма берган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид