Saray-plastic масъулияти чекланган жамияти томонидан Юнусобод тумани Марказ-6 Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган ҳудудда замонавий талабларга жавоб берадиган меҳмонхона қурилиши режалаштирилган. Умумий ер майдони 4 гектарни ташкил қилади. Меҳмонхона қурилишига сарф қилинадиган маблағ 12 миллион АҚШ долларига тенг. Меҳмонхона қурилиши натижасида 100та янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, туманнинг 4-мавзесида Safiya land МЧЖ томонидан “Billur” болалар кўнгилочар боғ қурилиши ҳам дастурга киритилган.











