16 май куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, “Қорадори-2018” тадбири давомида, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи Н.Р. Пахтакор туманида жойлашган “Шаҳноза” чойхонасида 5 кг “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётганида қўлга олинган.














