«Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерини ишлаб чиқишни музлатиб қўйди
«Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерни ишлаб чиқиш ишларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда февраль ойи охирида компания бош директори этиб тайинланган Фарҳод Рўзиев хабар берди, деб ёзмоқда Spot.
«Ўзбектелеком»нинг «Ахборот тизимлари» филиали UzPhonе маҳаллий мессенжерини ишлаб чиқишни режалаштирганди. Кейинчалик янги хизматнинг ўзига хос хусусиятларидан бири - жаҳон аналоглари (Telegram, Skype, Viber, WhatsApp) каби трафикни у қадар кўп сарфламаслик эканида бўлиши маълум қилинганди.
Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий компаниялар ишлаб топаётган маблағнинг бир қисмини олиш ҳам режалаштирилганди. Сервисни Smart-TV ва IP-телефония билан интеграция қилиш режалаштирилди. Компаниянинг серверлари 1 миллионга яқин фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишга имкон беради.
Рўзиевнинг хабар беришича, мессенжер бўйича иш «Ўзбектелеком», биринчи навбатда, телекоммуникация компанияси экани ҳамда унга инфратузилма, интернет ва алоқаларни ривожлантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш кераклиги туфайли тўхтатилган.
«Мен телекоммуникация оператори томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги муваффақиятли биронта мессенжерни билмайман. Бу бошқа соҳа. Биз муқобил сервислар билан қандай қилиб муваффақиятли рақобатлашиш ва бу лойиҳани бизнинг абонентлар базасига ўтказишимиз мумкинлигини кўрмаяпмиз», - деган Рўзиев.