Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида мудҳиш қотиллик юз берди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2018 йил 16 февралдаги бедарак йўқолиб қидирувда бўлган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшаган, Сергели тумани Обираҳмат кўчасида жойлашган “Аbror style” гўзаллик салони ишчиси Н.М. исмли аёл шу гўзаллик салонидан номаълум аёл билан номаълум томонга кетиб бедарак йўқолган эди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида Тошкент шаҳар Сергели туманида рўйхатда турувчи, вақтинча Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи М.А. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида Н.М.нинг юзига сирка кислотасини сепиб, бўйин ҳамда елка қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, сўнг танасини болта билан бўлакларга ажратиб, полиэтилен қопларга жойлаштирганлиги ва Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чирчиқ” дарёсига тананинг қорин қисмини ташлаб юборганлиги ҳамда тананинг қолган қисмларини шу дарё қирғоғида жойлашган чакалакзорга ташлаб кетганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида М.А. ушланган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026