
Сооранбой Жээнбеков Қирғизистон президенти этиб сайланганидан кейин ўтган олти ой нималар билан ёдда қолди? 24.kg нашри шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Қўшни мамлакатларга ташриф
Президент илк уч ойни қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилашга бағишлади. Сооранбой Жээнбеков биринчи ташрифни Москвага, кейин эса Минскка амалга оширди, у ерда давлат раҳбари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан муҳим музокаралар ўтказди. Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги муаммолар тўлиқ тартибга келтирилди.
Сооранбой Жээнбеков илк расмий ташрифни Ўзбекистонга амалга оширди.

президент Шавкат Мирзиёевга Қирғизистоннинг «Данакер» орденини топширди
Нурсултон Назарбоев мамлакатга таклиф қилинганидан кейин Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар тўлиқ изга тушди. Жээнбеков уни илиқ қарши олиб, ўзи ҳам Остонага бориб қайтди.
2017 йилнинг сўнгги кунларида Владимир Путин МДҲнинг барча раҳбарлари билан норасмий учрашув ўтказди. Февраль ойида Сооранбой Жээнбеков Душанбега парвоз қилди - бу сафар ҳам ташриф таклиф қилган томон ташаббуси билан амалга оширилди.
Музокараларнинг асосий мавзуси чегара делимитацияси бўлди. Ҳозирча аниқ қарорга келинмаган, бироқ ишчи гуруҳлар фаол музокаралар олиб боришмоқда.

Апрель ойида президент музокараларнинг халқаро босқичига ўтиб, Туркия ҳамда Бельгияга йўл олди. Туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан суҳбат бирга-бир форматида ўтиб, бир ярим соат давом этди. Долзарб масалалардан бири турк лицейлари билан боғлиқ вазият бўлди.

















