Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Инга учрашув бекор қилингани ҳақидаги хатни шахсан айтиб туриб ёздирган
Фото: AFP/NICHOLAS KAMM
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга юборилган мактуб матнини шахсан ўзи айтиб турган. Қўшма Штатлар раҳбари ушбу мактубда Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган саммит бекор бўлгани ҳақида маълум қилганди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Оқ уйдаги юқори мансабли манбага асосан.
«Президент ҳар бир сўзни ўзи айтиб турди», - деган манба.
Аввалроқ, Трамп твиттердаги саҳифасида Ким Чен Ин билан учрашувни бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида ёзганди. Оқ уй расмий позициясига кўра, Шимолий Корея ҳукумати музокаралар ўтказишни хоҳласа, сиёсий баёнотларини сал юмшатиши керак.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал КХДРда ядровий полигон бузиб ташлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026