Трамп КХДР билан музокаралар муддатига аниқлик киритди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон КХДР билан самарали музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, саммит керак бўлган тақдирда узайтирилади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Биз Шимолий Корея билан саммитни ўтказишга қайтиш борасида жуда самарали музокаралар олиб бормоқдамиз, у, агарда ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, Сингапурда ўша куни, 12 июнда бўлиб ўтади, ҳамда, лозим топилса, узайтирилади», - дея ёзган у.
Аввалроқ, Дональд Трамп АҚШ маъмурияти Шимолий Корея билан мулоқотни қайта йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилганини билдирганди. Шунингдек, унинг хабар беришича, шимолий кореялик етакчи билан аввал бекор қилинган учрашув ҳали ҳам ўтказилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Ким Чен Ин саммитни ўзидан олдин бекор қилишидан хавфсирагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
21:47 / 06.10.2024
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
20:44 / 04.10.2024
Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди
01:17 / 02.10.2024
Жанубий Корея КХДРнинг ер ости бункерларини ҳам яксон этишга қодир энг кучли ракетасини намойиш этди
20:40 / 21.09.2024