09:50 / 27.05.2018
30894

Карвахалга ташхис қўйилди - у жаҳон чемпионатига бора олмайди

«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ЕЧЛ финалида «Ливерпуль»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Marca нашри хабарига кўра, ушбу испаниялик футболчига ташхис қўйилган, унинг белининг ўнг қисмида мушаклар шикастланган. Бундай жароҳат туфайли, футболчи 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Икки йил муқаддам Карвахаль ЕЧЛ финалида «Атлетико»га қарши ўйинда (1:1, пенальтилар бўйича 5:3) шундай жароҳат олган ва Евро-2016 турнирига бора олмаганди.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top