Польша АҚШ ҳарбий базаси учун 2 млрд доллар тўлашга тайёр
Польша ҳукумати ўз ҳудудида АҚШнинг доимий ҳарбий базасини жойлаштириш учун 2 млрд доллар тўлашга тайёр. Бу ҳақда маҳаллий Onet портали Мудофаа вазирлиги ҳужжатига асосан ёзмоқда.
«Польша АҚШнинг бир танк дивизияси ёки шунга тенг бўлган ҳажмдаги қуролли кучларини Польшада жойлаштириш туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган харажатларни қоплашга 1,5-2 млрд доллар тақдим этиш таклифи билан чиқди», - дейилади ҳужжатда.
Польша мудофаа маҳкамаси маблағларни тегишли инфратузилмани яратишга, шунингдек, америкалик ҳарбий хизматчилар яқинларини жойлаштириш учун сарфлашга тайёр.
Базанинг эҳтимолий жойлашадиган ери кўрсатилган режа Оқ уй ва АҚШ конгрессига юборилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ НАТОнинг «қўрқинчли туши» ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024