Путин янги президентлик муддатидаги илк хорижий ташрифни қаерга амалга ошириши айтилди
Россия ва Хитой етакчилари РФ президенти Владимир Путиннинг Пекинга июнь ойида амалга оширадиган ташрифи давомида муҳим ҳужжатларни имзолайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Чжан Ханьхуэй хабар берди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
Дипломатнинг эслатишича, бу ташриф Путин учун янги президентлик муддатидаги биринчисига айланади.
«Хитой ҳар икки томоннинг қўшма саъй-ҳаракатлари туфайли, президент Путиннинг режалаштирилаётган ташрифи Россия-Хитой муносабатлари юқори даражада ва ноёб ҳолатда эканини кўрсатиб беришига умид қилмоқда. Ташриф самарали бўлиб, икки мамлакат муносабатлари ривожига қўшимча туртки бериши керак», - дея таъкидлаб ўтди Чжан Ханьхуэй.
Ташриф давомида ХХР раиси Си Цзиньпин билан тор ва кенгайтирилган таркибда қатор учрашувлар ўтказиш мўлжалланган. Шунингдек, давлатлар етакчилари ҳужжатларни имзолайди, уларда «Россия-Хитой муносабатлари курси, шунингдек, бу муносабатлар ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинади».
Бундан ташқари, Путин ва Си Цзиньпин маданий тадбирларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ғарб давлатларини «қизил чизиқдан» ўтмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
10:20 / 07.10.2024
NYT Трамп ва Путин Украина бўйича биринчи муҳокамани қачон ўтказганини очиқлади
10:30 / 03.10.2024
Путин урушда қатнашаётган судланувчиларни жазодан озод қилди
08:30 / 02.10.2024
Die Zeit: Шолц Путинга қўнғироқ қилмоқчи
08:50 / 01.10.2024