Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувида яна бир етакчи қатнашиши мумкин
Фото: ABC News
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашувида иштирок этиши мумкин. Бу Вашингтон ҳамда Пхеньян шу ҳақда келиша олса рўй беради, деб хабар қилмоқда «Рёнхап» агентлиги юқори мансабли амалдорга асосан.
12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши мўлжалланган учрашув ҳамон сўроқ остида турибди. Агарда АҚШ ва КХДР унинг ўтказилишини якуний тарзда тасдиқласа, унда Мун Чжэ Ин ҳам учрашувда иштирок этиши мумкин бўлади.
«Муҳокамалар энди бошланди, шунинг учун у нималарга олиб келишини кутмоқдамиз. Жанубий Корея президенти Трамп ва Ким Чен Инга Сингапурда қўшилиши мумкин. Бу муҳокамалар якуни қандай бўлишига боғлиқдир», - дея айтиб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДР билан музокаралар муддатига аниқлик киритганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026