Ўзбекистон | 15:39 / 29.05.2018
4503
3 дақиқада ўқилади

Давлат органлари юридик хизматлари маълумотлари базаси кимлар томонидан шакллантирилади?

Фото: Fotolia

Адлия вазирининг буйруғи билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар:

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.».

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан шакллантирилади ва юритилади.».

3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига, туман (шаҳар) ҳокимликлари, шунингдек туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, туман адлия бўлимларига тақдим этилади.».

4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«9. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 15-санасига қадар базадаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига электрон кўринишда тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 20-санасига қадар ҳудудий базадаги маълумотларни Вазирликка электрон кўринишда тақдим этади.».

5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«13. Маълумотлар базаларининг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари зиммасига юклатилади.».

6. 14-банддаги «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси» деган сўзлар «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид