Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсунда ЙТҲ натижасида 2 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди
29 май куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Термиз шаҳрида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини Бойсун тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган А.З. бошқарувидаги “LABO” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада “LABO” автомашинаси ҳайдовчиси А.З. ва унинг йўловчилари Н.З. исмли аёл ҳамда унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 2 нафар вояга етмаган бола вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нуротада мудҳиш ЙТҲ юз бергани, 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026