10:36 / 30.05.2018
3151

Иордания билан ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди

2018 йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ташқи ишлар ва муҳожирлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашув тўғрисидаги Протокол имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида институционал ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос бўлади.

Top