08:04 / 30.05.2018
8274

КХДР вакили Нью-Йоркка келмоқда

Фото: Patrick Semansky/AFP/Getty Images

АҚШ давлат котиби Майк Помпео шимолий кореялик юқори мансабли амалдор Ким Ен Чхоль билан Нью-Йоркда учрашади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берган.

«Марказий қўмита раиси ўринбосари Ким Ен Чхоль Нью-Йоркка келмоқда. У давлат котиби Майк Помпео билан учрашув ўтказади», - дейилади хабарда.

Бироқ, Оқ уй Помпеонинг КХДР вакили билан учрашуви аниқ қачон бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотни очиқламаган.

Таъкидланишича, АҚШга бу ташриф мамлакатлар ўртасида сўнгги 18 йил ичидаги энг муҳимига айланади. 2000 йилда КХДР вице-маршали Жо Мен Рок Вашингтонга АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон билан учрашиш учун келганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувида яна бир етакчи қатнашиши мумкин экани хабар қилинганди.

Top