АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ Вашингтонда 7 июнда АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг саммитига тайёргарлик доирасида учрашув ўтказадилар. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.  

Аввалроқ Оқ уй матбуот хизмати Трамп ва Абэ 28 май куни телефон орқали Шимолий Кореядаги вазиятни муҳокама қилишгани ва ўзаро учрашишга келишиб олишганини маълум қилганди.  

Абэ Канадада 8-9 июнь кунлари ўтадиган G7 давлатлари саммитига йўлида Вашингтонда тўхтаб ўтиши кутилмоқда.