Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳам фото ва видеорадарлар ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси вилоятларини боғлаб турувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М39 автомобиль йўли Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Пахтакор, Ш.Рашидов, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари ҳудудларидан ўтган.
Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармасининг Kun.uz’га хабар беришича, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўли вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг доимий назорати остида. Йўл барча йўл белгилари билан жиҳозланиб, ҳайдовчиларни тезликни оширмасликларига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир аҳоли яшаш пункти ва бурилишда ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида 5.41 (фото ва видео қайд этиш) йўл белгиси билан жиҳозланган.
Ҳайдовчиларни огоҳлантириш ва қатъий чора кўриш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан йўл замон талабларига мос HIKVISION русумли замонавий фото ҳамда видеорадарлар билан жиҳозланди. Ушбу HIKVISION русумли замонавий фото ва видеорадарларнинг яна бир муҳим жиҳати - тезлик ошириш ҳолатини туну-кун хатосиз ҳамда сифатли суратга тушириши билан ажралиб туради.