Жаҳон | 15:08 / 31.05.2018
12835
2 дақиқада ўқилади

Асад янги режаси ҳақида маълум қилди

Фото: SANA/ AFP

Сурия Араб Республикаси президенти Башар Асаднинг маълум қилишича, Сурия ҳукумати мамлакатнинг барча ҳудуди, шу жумладан Идлиб вилояти устидан назоратни қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у RT’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Сурия раҳбарининг таъкидлашича, буни қурол йўли билан қилишга мажбур бўлинади, сабаби баъзи туманларда ҳокимият ҳамон қуролланган террорчилик гуруҳлари билан иш кўришга мажбур бўляпти.

«Урушдан ёмон нарса йўқ. Ўйлашимча, бу фикрга исталган суриялик қўшилади. Бироқ, бизда бошқа вариант ҳам қолмади», - деган Асад.

Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг қатор вилоятларида мамлакат ҳукумати сулҳга эришишга ҳаракат қилмоқда.

«Маҳаллий аҳоли жангариларга босиб кўрсатиб, уларни кетишга мажбурламоқда. Сулҳ - бу энг яхши вариант, ҳамда биз бу режага амал қиляпмиз. Бироқ, у иш бермаса, кучдан фойдаланишга мажбур бўлинади», - дея қўшимча қилиб ўтган Асад.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия президенти Башар Асад Америка Қўшма Штатлари Сурия ҳудудидан чиқиб кетиши кераклигини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид